48424

Сирдарёда ИИБ ходимига 500 доллар пора беришга уринган фуқаро қўлга олинди

Ўзбекистон 16 октябрь 9:04 311

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан мансабдор шахсларга пора бериш ҳолатлари аниқланмоқда, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Фуқаро Н.Т. 2018 йил 12 октябрь куни Янгиер шаҳар А.Жомий МФЙ ҳудудида жойлашган ‘Ўзбекистон Темир йўллари’ АЖга қарашли темир бетон конструкциялари заводи ҳудудидаги иншоотларни буздириб, қора металл парчаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда олиб чиқиб кетаётган вақтида Сирдарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирганлиги ҳолати юзасидан қонуний чора кўрмаслик ва ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини пора сифатида таклиф қилган», — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан 12 октябрь куни ВИИБ ЎХБ ва ҳуқуқ тартибот ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Н.Т. вилоят ИИБ ходими О.А.га 500 АҚШ долларини хизмат хонасида пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш