36800

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни имзолади (видео)

Ўзбекистон 23 апрель 17:16 154

Тожикистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида сиёсий ва иқтисодий соҳаларда муҳим келишувларга эришилди, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.

Икки давлат раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашувидан сўнг ҳужжат имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Учрашувларда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, бунда икки давлатнинг минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича позицияси бир хил ёки ўхшашлиги муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси билан  Тожикистон Республикаси ўртасидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Изоҳ билдириш