Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни пойтахтимиз марказида ташкил этилган Янги йил байрами майдонига ташриф буюрди. Байрам томошасига келган одамлар билан суҳбатлашиб, болажонларга совғалар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаат йўллади. Унда келаётган йилда қилиниши керак бўлган устувор масалаларга тўхталиб ўтилди.