36788

Самарқандда талончи қизлар гуруҳи қўлга олинди

Ўзбекистон 23 апрель 16:48 381

Самарқанд шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 20 апрель куни соат 01.00ларда уч номаълум шахслар Гўрўғли кўчасида 1984 й.т. Ф.А.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” мобиль телефонини олиб кетганлар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд тумани Қўштамғали маҳалласида яшовчи, 1993 й.т. С.Н., Гўрўғли кўчасида яшовчи, 1989 й.т. Г.А. ва Пахтачи тумани Боғбон қишлоғида яшовчи, 1998 й.т. М.К. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Изоҳ билдириш