39117

Самарқандда поездга тош отган шахс аниқланди

Ўзбекистон 17 май 16:20 605

Аввал хабар қилинганидек, Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 15 май куни номаълум шахс “Самарқанд-Зарафшон” темир йўл бекатлари оралиғида “Қарши-Самарқанд-Тошкент” йўналишида қатновчи “Афросиёб” тезюрар поездининг вагон ойнасига тош отиши натижасида вагон ойнаси дарс кетган эди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида “Афросиёб” тезюрар поезди ойнасига Самарқанд шаҳар Мотрид маҳалласи 37-сонли ўрта мактабнинг 5-синф ўқувчиси М.Б. тош отганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 5-синф ўқувчиси М.Б. ва онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Изоҳ билдириш