15390

Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди

Ўзбекистон 17 август 8:46 289

Самарқанд шаҳрининг марказида «Регистон» майдони яқинида Ўзбекистон Биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди, деб хабар қилди Uznews.uz.

Ҳайкалнинг ёнида музей ва хиёбон барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, куни кеча Тошкент Фотосуратлар уйида буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотокўргазма ҳамда унинг портретини яратиш бўйича ижодий танлов натижаларига бағишланган бадиий кўргазма очилган.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов ҳайкаллари Тошкент ва Қарши шаҳарларида ҳам ўрнатилади.

Изоҳ билдириш