39960

Президентимизга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш ҳақидаги мурожаат 10 минг овоз йиғди

Ўзбекистон 25 май 9:20 971

Якинда «Менинг Фикрим» порталига 27 апрелда Иброҳим Норов исмли фойдаланувчининг ташаббуси билан (69-s-p/18 рақами остида рўйхатдан ўтказилган ва у Олий Мажлис депутатлари номига йўлланган) ҳурматли Президентимиз Ш. Мирзиёвни Ўзбекистон Қахрамонлигига тавсия этилаётганлиги, бунда фуқарони биринчи бўлиб бундай таклиф билан чикканлиги ҳақида маколани эътиборингизга ҳавола қилган эдик.

Лекин хақиқат шуки, тахририятимизга мурожаат қилган юртдошимиз Б. Сайфидиновнинг хабарига кўра,  шу йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг виртуал кабулхонасига 23/144-s/18 сонли рақами билан «ХАЛҚИМИЗ, ЮРТИМИЗ ОЛДИДАГИ БУЮК ХИЗМАТЛАРИ ВА ЖАХОНДАГИ ОБРЎСИНИ ОШИРИШДАГИ КАТТА ХИЗМАТЛАРИ»  учун президентимизга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилишини сўраб мурожаат қилган.

Бундан келиб чиқадики ҳурматли Президентимиз Ш. Мирзиёевга юқорида кўрсатилган унвонни бериш таклифи биринчилардан бўлиб «Менинг Фикрим»га эмас балки, Олий Мажлиснинг Сенати виртуал кабулхонасига йўлланган. Берилган хабарларни исботи учун Б. Сайфидинов мурожаат рақами ва юртдошимизнинг мурожаатига келган жавоб хатини илова килган.

Алоҳида таъкидлаш керакки, кимнинг мурожаати асосида бўлишидан қатъи назар Менинг фикрим ижтимоий порталидаги дастлабки мурожаатлардан бири Олий Мажлисга юбориш учун керакли овозни тўплади.

Мазкур таклиф бугун 10 минг овоз йиғди. Президентимизни “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф юртдошларимиз томонидан тўла қўллаб-қувватланди.

Изоҳ билдириш