28931

Президент: Энди жанговар тайёргарлик қўққисдан текширувдан ўтказилади

Ўзбекистон 10 январь 23:12 584

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Президент раислигида ўтказилган мажлисда Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари қатнашди. Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Президент бугун мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қанчалик самара бериши армия ва халқнинг бирдамлигига боғлиқлигини таъкидлади.

Қўшинларни озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича биринчи марта аутсорсинг тизими жорий қилинди.

Шавкат Мирзиёев: Қуролли Кучларимиз барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган ҳақиқий мардлик ва юксак ватанпарварлик мактабига айланишига эришишимиз зарур, дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев: Бундан буён бир йилда камида тўрт марта қўққисдан жанговар тайёргарлик текшируви ўтказилади.

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ҳолатга шайлиги илгариги 5 кундан бугунги кунда 3 соатга етказилган.

Изоҳ билдириш