26160

Пойтахтимизда туялар карвони кўринишидаги сайёҳлик объекти пайдо бўлди

Ўзбекистон 11 декабрь 11:06 1 044

9 декабрда Тошкентнинг Чилонзор туманида сайёҳлик намойиши объекти – йўлга чиқаётган карвон ва рамзий қудуқ кўринишидаги инсталляция очилиши маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. Ўрнатилган  композициянинг умумий узунлиги 80 метр. Қайд қилиб ўтамиз, кўплаб маҳаллий ОАВлари ўз хабарларида композициянинг узунлиги 700 метр дейишмоқда. Жумладан, Ю.Гагарин кўчасини сайёҳлар шопинг қилиши, тамадди қилиши ва кўнгил ёзиши мумкин бўладиган махсус сайёҳлик кўчасига айлантириш режалаштирилмоқда.

Композициянинг очилиш маросимида Чилонзор тумани ҳокими Даврон Ҳидоятов ва туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимов иштирок этдилар. Ушбу композиция Чилонзор туманидаги туристик кўчанинг боши эканлиги таъкидлаб ўтилди. Маълумотларга кўра бундай ишлар қўмита томонидан Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳокимиятлари билан биргаликда ҳам олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш