45909

Қозоғистондаги ЙТХда жароҳатланган ватандошларимиз Юртимизга олиб келинди

Ўзбекистон 15 август 9:35 278

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмган Ўзбекистон фуқароси жасади ва жароҳатланганлар мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

13 август куни соат 19:00да Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида жабрланганлар «Қоплонбек» чегара пости орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Улар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказига ётқизилди.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида, «Олмаота—Тошкент—Термиз» автомагистралининг 786-километрида Daimler Chrysler микроавтобуси ва «ГАЗ-53» тўқнашиб кетган, бунинг оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлиб, 10 нафари турли даражада жароҳат олганди.

 

Изоҳ билдириш