37789

Қозоғистонда икки ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон 2 май 23:37 671

Қозоғистонда икки ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси — йўловчи автобуснинг MAN юк машинаси билан тўқнашуви юзасидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот берди.

Биринчи қурбон — Олим Неъматов, 1978 йилда туғилган, MAN юк машинаси ҳайдовчиси эди. У Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Фурқат кўчаси, 22-уйда доимий истиқомат қилган.

Иккинчи қурбон — Фарид Ғафуров, 1975 йилда туғилган, Setra автобуси ҳайдовчиси эди. У Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Ҳумоюн кўчаси, 18-уйда доимий истиқомат қилган.

ЎзФВВнинг (+998-71) 147-10-50 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ҳодиса ҳақида батафсил ахборот олиш мумкин.

Изоҳ билдириш