50629

Президент Нодир Савриддиновични янги лавозимга тайёрлади

Ўзбекистон Бугун 22:39 0

Жўраев Нодир Савриддинович Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди, дея хабар берди
Адлия вазирлиги.

Нодир Жўраев Тошкент Давлат юридик университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган Нодир Жўраев ўзининг ишчанлик хусусиятларини ва фидойилигини намоён этиб, адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган.

Нодир Жўраев мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашда фаол иштирок этган. Ўз устида мунтазам ишлайдиган ходим сифатида обрў қозонган.

Изоҳ билдириш