47602

Навбатдаги валютафурушлар қўлга олинди

Ўзбекистон Бугун 15:35 1

2018 йил 10 сентябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро П.Т ва Бухоро туманида яшовчи фуқаро К.Ю. ларнинг аризаси юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, Бухоро тумани Новметан маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро Н.Абдуллаев ҳамда Бухоро шаҳар Урганжихона кўчасида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро И.Асадовлар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, Бухоро тумани Боғидашт МФЙ Алотхона қишлоғида жойлашган ёғоч бозори ҳудудида фуқаро П.Т.га қонунга хилоф равишда хар бир АҚШ долларини 7920 сўмдан баҳолаб, жами 5950 АҚШ долларни 47.124.000 сўм эвазига сотган вақтида ушланган.

Валютафурушлардан жами 46.665.300 сўм эквивалентига тенг бўлган 5950 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш