32253

Наманганда пичоқбозлик, икки киши касалхонага тушди

Ўзбекистон 19 февраль 16:05 677
Фото: uznews.uz

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Наманган шаҳрида жиноят юз берган.

Ҳабарга кўра, 7 февраль куни соат 02:00ларда Наманган шаҳри Машад МФЙ Олтитош кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, 1983 йилда туғилган А. Низамов  1-микрорайон 67-уй олдида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган Охунбобоев кўчасида яшовчи, О.Акрамовнинг кўкрак қисмига пичоқ билан ва Охунбобоев 3-тор кўчасида яшовчи, М.Назаровнинг пешона қисмига пичоқ сопи билан уриб жароҳат етказган.

Натижада О.Акрамов ва М.Назаровлар касалхонага ётқизилганлар. А.Низамов қўлга олинган.

Изоҳ билдириш