49521

Мурод Хонтўраевга уюштирилган суиқасднинг янги видеолари тарқалди

Ўзбекистон 28 ноябрь 10:23 2 413

Интернетда MMA жангчиси Мурод Хонтўраевнинг офисига уюштирилган ҳужумга оид видеолар тарқалди. Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни Пойтахтадаги ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида пичоқлаб кетилди. Спортчи пичоқдан 9 марта жароҳатланган. Унга шифокорлар бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош ўнг тепа соҳаси эзилиб ёрилган жароҳати, ўнг сон, думба соҳаси, кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари (9 та) иккала кўкрак усти соҳаси сидирилган жароҳати, чап тирсак соҳаси кесилган жароҳати ташхисини қўйган эди.

Кузатув камераларига муҳрланган тасвирларда кўриш мумкинки, бино қаршисидаги автотураргоҳда оқ Cobalt  ва қора Lacetti тўхтайди ва ундан 10 киши тушиб, бино ичкарисига кирган.

Иккинчи кадр бино ичкарисида олинган бўлиб, унда ичкаридагилар ҳужум қилувчилардан қочаётгани тасвирланган.

Маълум бўлишича, Хонтўраев ва офисда бўлган шериклари аввалига бостириб келганларни «давлат идораси ходимлари» деб ўйлашган.

Изоҳ билдириш