41965

“Каптива” эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган “даллол” қўлга олинди.

Ўзбекистон 14 июнь 10:57 169

Бухоро шаҳарда яшовчи фуқаро Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилиб, Бухоро шаҳрида яшовчи “Санжар” исмли шахс ўзининг танишлари орқали автосалонлардан қисқа муддатларда “Каптива” русумли автомашинани сотиб олиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари сўраганлигини ва ушбу “Санжар” исмли шахсга нисбаттан қонуний чора кўришни билдирган.

Ариза юзасидан Бухоро вилоят ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, 1993 йилда Бухоро шаҳарда туғилган, Ромитан тумани Қўрғон қишлоғи, 78-уйда яшовчи Саидов Санжар Сулаймонович Бухоро шаҳарда жойлашган “Самарқанд” дарвозаси олдидаги йўл ёқасида ариза муаллифидан 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ғиждувон туман ИЖҚКБ Департаментига юборилди.

Изоҳ билдириш