32494

Камилов Москвада Лавров билан қатор долзарб масалаларни муҳокама қилади

Ўзбекистон 22 февраль 9:38 364
Фото:TASS

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига ташрифи давомида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши бўйича комплекс ишлар доирасида 22-23 февраль кунлари ишчи ташриф билан Москвада бўлади. Бу ҳақида Россия ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Камиловнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралари чоғида халқаро вазият ва Россия-Ўзбекистон ташқи сиёсий ҳамкорлигининг долзарб масалаларнинг кенг доираси бўйича фикр алмашилади.

Хабарда қайд этилишича, Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизлик муаммоси ва Афғонистон теварагидаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилади.

Ташриф доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш