42237

Истеъмолчининг қарзи қанчалиги аниқланди

Ўзбекистон 18 июнь 17:12 393

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Тўрткўл тумани Тўрткўл кўчаси 26-уйда истиқомат қилувчи фуқаро У.Қ. мурожаат қилди. Унга кўра хонадонга электр таъминоти корхонаси томонидан 357 000 сўм қарздорлик қайд қилинган.

Мазкур мурожаат Тўрткўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан хонадонга бориб, ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, уйдаги 0121026-сонли ҳисоб рақамида DDS 283м русумли 1298129-завод рақамли пластик ҳисоблагич ўрнтилганлиги, истеъмолчи томонидан 18228 кВтгача тўловлар амалга оширилганлиги аниқланди.

Натижада, фуқаронинг аслида электр таъминоти корхонасидан қарздорлиги 357 000 эмас, 193 167 сўм эканлиги аниқланди.

Изоҳ билдириш