50707

Ислом Каримовга хизмат кўрсатган самолёт сотилди

Ўзбекистон 18 январь 11:44 2 211

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг борт рақами UK-80001 бўлган British Aerospace Avro RJ85 самолёти сотилди, деб хабар беради Repost.

Авиакомпанияда бундай самолётлардан учта бор.

Қайд этилишича, борт рақами UK-80001 бўлган British Aerospace Avro RJ85 самолёти ишлаб чиқарилган вақтидан бошлаб яъни 1997 йилдан ҳисобдан чиқарилгунича (2003) Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга хизмат кўрсатган.

Самолётдан Биринчи Президентнинг вилоятларга ва яқин хорижий мамлакатларга сафарлари учун фойдаланилган.

Самолёт авиация ишқибозлари орасида «тулки» ёки «малла қўзиқорин» деб аталган.

Борт рақами UK-8002 ва UK-80003 бўлган яна иккита самолёт ҳам сотувга тайёр, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш