44404

“Ғишткўприк”да Юсупованинг қинғир қилмишлари фош қилинди

Ўзбекистон 11 июль 16:29 1 465

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара- божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан пиёда кириб келган Х.Юсупованинг қинғир қилмишлари фош қилинди.

Ушбу аёл холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, аёл юбкасининг ички қисмидан хуфёна тикилган чўнтакларга йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 2 турдаги 80 конвалютада “Amaril” номли, 20 та шиша идишларда “DOSTINEX” номли таблеткалар ва 6 та шприцга тортилган тайёр холда “CLEXANE” номли (инсулин) дори воситаларининг яширинча олиб кираётганлиги фош қилинди. Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати салкам 9, 5 млн. сўмни ташкил қилди.

Худди шундай ҳолат мазкур пост орқали ҳаракатланаётган фуқаро Р.Маматова томонидан ҳам содир этилди. ушбу аёл холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, ички кийимларига тикилган хуфёна чўнтакларда 4,2 млн. сўмлик худди шу дори воситаларидан яширинча олиб ўтаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш