44846

Институт ўқитувчиси пора билан қўлга тушди

Ўзбекистон 18 июль 12:34 1 895

Бухоро шаҳрида яшовчи аёл Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилиб, Бухоро Муҳандислик технологиялар институтида ишлайдиган “Ибод” исмли ўқитувчи қизи Ш.Каримовани ушбу институт қошидаги академик лицейга ўқишга киритишини айтиб, эвазига пора тариқасида 300 АҚШ доллари талаб қилиб келаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақида Бухоро вилоят ИИБ хабар қилмоқда.

Бухоро вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир натижасида 1983 йилда Шофиркон туманида туғилган Бухоро Муҳандислик техналогиялар институтида ўқитувчи лавозимида ишловчи, Шофиркон туман Вардонзе МФЙ, Вардонзе қишлоғида яшовчи фуқаро Соҳибов Ибодулло Адизмуродович ҳамда унинг шериги 1981 йилда Шофиркон туманида туғилган ҳозирда Бухоро Муҳандислик Техналогия Институтида машинасозлик фани ўқитувчиси лавозимида ишловчи, Бухоро тумани Лоша МФЙ Фошун қишлоғида яшовчи фуқаро Баракаев Фахриддин Нажмиддиновичлар Бухоро шаҳридаги “Турон” тўйхонаси олдида жойлашган ошхонада ариза муаллифидан 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш