42283

Хонадон газ тармоғига қайта уланди

Ўзбекистон 19 июнь 11:36 126

Хонқа туман Сарапаён қишлоғи Пахтагул маҳалласида яшовчи фуқаро М.Атажанованинг 2018 йил 31 майдаги туман газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан асоссиз қарздорлик юклатилганлиги ва бу бўйича хонадон табиий газ тармоғидан ажратилганлиги юзасидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ушбу юқоридаги ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида туман жамияти ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилиб, натижада фуқаро М.Атажанова хонадонига юклатилган асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб хонадон табиий газдан 648128 сўм олғидорлик қарзи борлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги 5059-сонли фармонининг 8 бандида “табиий газ ва электр тармоқларидан узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида тўлов тўлаши” кўрсатилган.

Шу сабабли фуқаро М.Атажанованинг табиий газ тармоғига қайта уланиш учун энг кам иш ҳақининг 2 баробар миқдоридаги тўлов, асоссиз қарздорлик юклаган ходим томонидан амалга оширилиб, фуқаро М.Атажанованинг хонадони табиий газга уланиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Изоҳ билдириш