34117

“Хамкорбанк” ходимининг жасади ва автомашинаси “Савай ариқ” каналидан топилди

Ўзбекистон 15 март 11:08 1 350

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида 2018 йил 9 март куни Бештол МФЙ Ҳурлик кўчаси 29-уйда яшовчи, 1985 йилда туғилган А.Қосимов 19.00ларда бирга яшовчи укаси, АТБ “Хамкорбанк” туман филиали ишчиси, 1990 йилда туғилган Ф.Қосимов ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида иш жойидан номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қидирув ишлари натижасида автомашина Қўрғонтепа тумани Янги-бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган “Омад Зуҳро” фермер хўжалигидан оқиб ўтувчи “Савай ариқ” каналидан топилган.

Шунингдек Нафосат маҳалласида жойлашган “Охунжон ер саховати” фермер хўжалигидан оқиб ўтувчи “Савай ариқ” каналидан Ф.Қосимовнинг бош ва чап биқин соҳаларида тан жароҳатлари билан жасади топилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жалақудуқ тумани Бештол МФЙ Боғ кўчаси 169-уйда яшовчи, 1994 йилда туғилган Ф.Султонов ва Қирғизистон Республикаси фуқароси, Ўш шаҳри Зайнобидинова даҳаси Ўш кўчасида яшовчи, 1995 йилда туғилган А.Ибрагимовлар содир этганликлари аниқланди.

Изоҳ билдириш