49854

Гулнора Каримова эртанги ёруғ келажакка ишонади

Ўзбекистон 11 декабрь 10:44 1 804

Охирги йилларда Ўзбекистон келажаги учун кўп ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Гулнора Каримованинг ўғли кичик Ислом Каримов Instagram‘даги саҳифасида маълум қилди.

“Мамлакатимизнинг янги раҳбарияти бошчилигида кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда ва улар Ўзбекистонга яхшироқ келажакни таъминлайдиган қудратли базани қуришга имконият беради. Шунинг учун онам молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича мамлакатдаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди”, деб ёзади Ислом Каримов.

«Онам томонидан таълим соҳаси, ёшларга ажратилган грантлар, аёллар соғлиги ва мода йўналишларида катта ишлар қилинган. У киши эртанги ёруғ келажакка ишонади», «Бунга биз ҳам ишонамиз ва у кишининг фикрларини қўллаб-қувватлаймиз», дея таъкидлаган кичик Ислом Каримов қолдирган Instagram‘даги хабарда.

 

Изоҳ билдириш