48480

GM Uzbekistan дастлабки тўловсиз автокредитлар ҳақида маълум қилди

Ўзбекистон 18 октябрь 9:56 2 240

Маълум бўлишича, бугунги кунда 18 та тижорат банки турли шартларда автокредит хизматини таклиф этмоқда.

Улар орасида дастлабки тўлов миқдори 0 фоиз бўлган банклар ҳам мавжуд. Хусусан, «Равнақ банк», «Ориент Финанс Банк», «Туркистон банк» томонидан дастлабки тўлов мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам автокредит тақдим этилмоқда. Бунда мижоз томонидан кредит тўловининг гарови сифатида бозор баҳоси автомобиль нархидан 125 фоиз баланд бўлган мулкни ёхуд шунча миқдорда суғуртани амалга ошириш лозим бўлади. Бундай кредитларнинг муддати 36 дан 60 ойгача, йиллик ставкаси 24-28 фоизни ташкил қилади.

Масалан, Nexia 3 LT (2-поз.) учун «Равнақ банк»нинг 5 йил муддатга йиллик 26 фоизда ставкада автокредитини расмийлаштирсангиз, ойлик тўлов ўртача 2,6 миллион сўмни ташкил қилади.

GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар хариди учун тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган автокредитларнинг батафсил шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали келтирилган рўйхатда танишиш мумкин.

Изоҳ билдириш