48453

GM Uzbekistan «Автосалонга етказилган автомобиллар рўйхати» ни хар куни эълон қилиб боради

Ўзбекистон 17 октябрь 10:29 650

GM Uzbekistan АЖ харид жараёнлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида компаниянинг расмий сайтида “Автосалонга етказилган автомобиллар рўйхати” бўлими орқали мижозларни хабардор қилиш янги хизматини йўлга қўйди.

Энди компаниянинг расмий саҳифасига автомобили автосалонга етказилган харидорлар рўйхати жойлаб борилади. Маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб борилади. Рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: http://gmuzbekistan.uz/

Янги хизмат автомобиль харидининг барча босқичида шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, турли баҳоналар билан сиздан автомобиль етказиб беришда қўшимча маблағ талаб қилинган ҳолатларда сиз «GM Uzbekistan» АЖда ташкил этилган Call-Марказга (+99871) 141-77-77 рақамлари орқали ёҳуд Бош Прокуратуранинг 10-07 ишонч рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш