49389

GM Uzbekistan автомобилларини брон қилиш муддати бир кунгача қисқарди

Ўзбекистон Бугун 10:11 1

GM Uzbekistan дилерда мавжуд автомобилларни бронлаш (банд қилиш) муддатлари бир кунгача қисқараётганини маълум қилди. Эндиликда Uzavtosavdo платформаси орқали автомобилни брон қилган мижоз 24 соат давомида уни харид қилиш учун шартнома имзолаши ва/ёки тўловни амалга ошириши лозим бўлади.

Uzavtosavdo.uz платформасини оптималлаштириш дилерлик марказларида автомобиль хариди жараёнида юзага келаётган сохта аризалардан тозалаш мақсадида амалга оширилмоқда. Автомобиль брони 1 кун сақланади. Ушбу муддат тугагач танланган автомобиль брондан олинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 ноябрь куни GM Uzbekistan автомобилларини онлайн режимда харид қилиш учун Ўзбекистонда биринчи тўлиқ автоматлаштирилган Uzavtosavdo интернет ва мобил платформаси ишга туширилди. Янги платформа орқали харидор мустақил равишда автомобиль модели, модификацияси, ранги ва ҳатто дилерлик марказини танлаши ҳамда автомобиль учун тўлиқ ёки қисман тўловни амалга ошириши мумкин. Бунинг учун Uzavtosavdo иловасини юклаб олиш, Ягона идентификация тизимида (One ID) рўйхатдан ўтиш кифоя. Электрон рақамли имзо (ЭРИ) бўлган тақдирда автомобилни илова орқали хорижда туриб ҳам харид қилиш мумкин.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар