48511

«GM Uzbekistan» 500 та LACETTI ни имтиёзли автокредитлаш дастури бўйича сотишини эълон қилди

Ўзбекистон 19 октябрь 13:25 1 852

Ҳурматли харидорлар, «GM Uzbekistan» ҳамда ХАТБ «Ravnaq-bank» Тошкент шаҳрида имтиёзли автокредитлаш дастури бўйича расмий ҳамкорлар саналади.

ХАТБ «Ravnaq-bank» ўзининг 17 йиллиги муносабати билан 2018 йилнинг 22 октябридан эътиборан Тошкент шаҳри аҳолиси учун 500 дона LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобилини имтиёзли кредитлаш бўйича акция эълон қилди.

Сиз LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобилига имтиёзли кредитни қуйидаги кредит шартлар асостида расмийлаштиришингиз мумкин:

1) 10% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 5 йилгача – йиллик 22%

2) 30% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 3 йилгача – йиллик 20%

3) 50% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 2 йилгача – йиллик 19%

4) 60% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача – йиллик 18%

– Кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин:

https://ravnaqbank.uz/…/Perechen-dokumentov-Avtokredit-akts…

– Даромадлар тўғрисидаги маълумотлар намунаси ушбу ҳаволада:

https://ravnaqbank.uz/…/e94/Spravka-o-dokhodakh-obrazets.pdf

– Кредитни сўндириб бориш жадвали ушбу ҳаволада: https://ravnaqbank.uz/…/Grafik-pogasheniya-Avtokredit-aktsi…

– «Ravnaq-bank» ХАТБ жойлашган манзил ушбу ҳаволада: https://goo.gl/maps/DUtA56ib88k

Ушбу акция бўйича ўзингизни қизиқтирган барча маълумотларни «Ravnaq-bank»нинг 71-202-00-82 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

«GM Uzbekistan» автомобилларининг бошқа моделларини «Ravnaq-bank» орқали кредитга харид қилиш бўйича қуйидаги ҳаволада орқали маълумот олишингиз мумкин:

https://ravnaqbank.uz/uz/private/crediting/auto-loan/

Эслатиб ўтамиз, сиздан турли важларда имтиёзли автокредит расмийлаштириш учун қўшимча маблағ ундириш ҳоллари юзага келганда компаниянинг Call-марказига 71-141-77-77 рақамлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 10-07 қисқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Яхши кайфият ва ёқимли харид тилаймиз!

Изоҳ билдириш