48530

Фирибгар хонанда Муниса Ризаеванинг концертидан 24 минг доллар қўлга киритди

Ўзбекистон 20 октябрь 20:15 2 015

19 октябрь куни Наманган шаҳрида вилоят прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи  Д.С. ариза билан мурожаат қилиб,  унда таниши А.Э (исмли аёл) унинг ишончига кириб, шу йил 25 июнь куни  Наманган шаҳрида,  26 июнь куни Фарғона шаҳрида ва 27 июнь куни Андижон шаҳрида хонанда Муниса Ризаеванинг “Ёмғир” деб номланган концерт дастурини ўтказиб бериб, ҳар бир дастур учун 6.000 АҚШ доллари, жами 18.000 АҚШ долларини олиб унга бермаганлиги, шунингдек А.Э. 25 июнь куни Наманган шаҳрида концерт дастурини ўтказиб,  2.400 нафар фуқароларга сотилган жами 48.000.000 сўмлик чипта пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш