44579

Эркинжон Турдимов: «Сурхондарё халқидан бир умр қарздорман»

Ўзбекистон 13 июль 12:09 978

Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимини тарк этганини расман тасдиқлади. У фейсбукдаги расмий саҳифасида Сурхондарё халқи билан хайрлашган.

«Мен Сурхондарё халқидан чексиз миннатдорман. Бир йилу етти ой вақт мобайнида бу воҳа аҳлидан жуда кўп нарсани ўргандим. Ўзимни Сурхондарё халқидан бир умр қарздор деб ҳисоблайман.

Мана шу давр мобайнида мен билан елкама-елка туриб хизмат қилган барча-барчага ўзимнинг чексиз чексиз миннатдорчилигимни билдираман», — деб ёзади Турдимов «Фейсбук»даги саҳифасида.

Изоҳ билдириш