47592

Энг очиқ давлат идоралари эълон қилинди (рейтинг)

Ўзбекистон Бугун 12:56 1

Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган эди. Ушбу кенгаш экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиб, баҳолаш натижаларини ҳар йили икки маротаба эълон қилиб боради.

Бугун, 15 сентябрь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «Очиқлик индекси» бўйича навбатдаги рейтинги эълон қилинди.

Мониторинг натижасига кўра, Адлия вазирлиги 88.12 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 75.85 балл билан иккинчи, Марказий банк 66.75 балл билан учинчи ўринни эгаллади.

Бу сафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам очиқликни таъминлаш йўлида бир қатор ижобий натижага эришиб умумий ҳисобда тўртинчи ўринни эгаллади.

Фаолияти очиқлиги бўйича Сув хўжалиги вазирлиги энг ёмон натижани қўлга киритди. Унинг балли 15.83 га тенг бўлди.

Ҳокимиятлар ичида энг паст натижа Самарқанд вилоятига тўғри келди.

Изоҳ билдириш