42454

Электр энергияси қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлган “юрист” қўлга олинди

Ўзбекистон 20 июнь 13:32 374

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, 2018 йил 4 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида яшовчи А.А. туман МИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил март ойи охирларида “Сайхунобод туман электр тармоқлари” корхонаси юристи, муқаддам судланган С.О., фуқаро А.А.нинг уйига келиб, у томонидан сарф қилинган электр энергияси қарздорлигини камайтириб беришини ваъда қилиб, ундан алдаш йўли билан 150.000 сўм пулини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай келаётганлигини маълум қилган. С.О. ушланган.

Изоҳ билдириш