38990

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни кузатиб қўйди (фото+видео)

Ўзбекистон 16 май 23:57 903

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда хорижий валюталар конвертацияси очилгани, янги ва замонавий инвестицион муҳит яратилгани, тўғридан-тўғри сармоялар давлат томонидан кафолатланиши таъкидланди.

Мамлакатда юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШнинг йирик компаниялари сармоя ва технологияларини жалб қилишга келишиб олинди.

Музокаралар сўнгида Президент Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевни кузатиб қўйди.

Изоҳ билдириш