48891

Чилонзордаги мебель цехида ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон 5 ноябрь 20:08 330

Бугун соат 07.24да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси 1а-уйда жойлашган “Янги Файз таъмир” масъулияти чекланган жамиятга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган. Ёнғинни ўчиришга 6 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган.

Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07.37да ўраб олиниб, 07.45да ўчирилган. Ёнғин оқибатида ушбу цехнинг 80 кв.м. майдонда томи, ички қисми ва жиҳозлари ёнган. Ёнғинда цех ишчиси С.Э. куйиш тан жароҳати олган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш