44611

Бухоро вилоятида мотоцикл ва скутер ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон 13 июль 16:43 634

2018-2019 йилларда Бухоро вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Қарорга мувофиқ 2018-2019 йилларда тўқимачилик, чарм-пойабзали, озиқ-овқат, фармацевтика, мебель ва қоғоз, машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 3 322 567 млн сўмлик лойиҳалар амалга ошириш орқали 11 683 та иш ўрни яратилади.

Хусусан, Бухоро вилоятида замонавий мотоцикл, велосипед, скутер ва ногиронлар аравачаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бу орқали 100 га яқин шахcни иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Изоҳ билдириш