48264

Бухоро ИИБ «Ozodlik.org» сайтидаги мақола бўйича расмий муносабат билдирди

Ўзбекистон 9 октябрь 18:56 1 264

2018 йил 08 октябрь куни “ozodlik.org” сайтининг “PAXTAGRAM” лойиҳасида “Бухоро- ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари “ўз ихтиёри билан” пахта термоқда” номи остида эълон қилинган мақола юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Бухоро вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида 150 нафардан ортиқ шаҳодатланган ва эркин ёлланган ишчи хизматчилар мавжуд бўлиб, шулардан 50 нафар шаҳодатланган ва эркин ёлланган ишчи хизматчилар 2018 йилнинг 6-7 октябрь (шанба, якшанба) кунлари ўз ташаббуслари ва ихтиёрлари билан пахта теримига чиқдилар. Пахта теримига чиққан ходимлар 2 кун давомида махсус ажратилган автобусларда пахта далаларига олиб борилиб, уларга бепул тушлик ва керакли шарт-шароитлар яратилди. Теримчиларга терган ҳар бир килограмм пахта учун 750 сўмдан терим пуллари тарқатилди.

Ҳеч ким пахта йиғим теримига мажбуран олиб чиқилмаган ҳамда теримга чиқмаганлар мукофот пулидан маҳрум қилиниши тўғрисида ходимларга айтилмаган.

Изоҳ билдириш