27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида «PROlogue-2018» Халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан, театр атрофидаги қуйидаги кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун соат 17.00 дан 20.00 гача вақтинчалик ёпилади.
– Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;
– Буюк Турон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
– Зарафшон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
– Бухоро кўчаси – Зарафшон кўчасидан Амир Темур кўчасигача.