50922

Бош прокуратура: олий таълим муассасасида талон-торожлик аниқланди

Ўзбекистон Бугун 8:42 1
Фото: Бош прокуратура:

Миробод туман прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тергов ҳаракатлари давомида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг доимий танлов комиссияси раиси Т.Ш., институт ётоқхоналари учун мебель жиҳозларини сотиб олиш юзасидан ўтказилган тендер танловида бир дона кроват учун 915.000 сўмдан етказиб бериш таклифи мавжуд бўлсада, муқобил қимматроқ вариантни кўрсатган тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатганлиги натижасида 360 дона кроватлар ҳақиқий бозор баҳосидан 18.000.000 сўмга қиммат нархда сотиб олинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ш.га Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан айб эълон қилинди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ билдириш