39845

Бош прокуратура Департамент органлари иш фаолияти юзасидан маълумот берди

Ўзбекистон 23 май 19:31 453

ДЕПАРТАМЕНТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДАН

Департамент органлари томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида солиқ базасини кенгайтириш ва уни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини аниқлаш, валюта маблағларининг ноқонуний айланмасига барҳам бериш, жиноий даромадларни легаллаштиришга ҳамда коррупцияга ва «хуфёна» иқтисодиётга қарши курашиш, шу билан бирга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, соҳа ходимлари томонидан жойларда қонунчиликда тақиқланмаган фаолият билан давлат рўйхатидан ўтмасдан шуғулланиб келган шахсларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 1.391 нафар шахсларнинг фаолиятига қонуний тус берилиб, уларда 1.452 та янги иш ўринлари яратилди.

Жиноятларни бевосита тезкор йўллар билан аниқлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш ишлари кучайтирилди.

Тезкор тадбирлар натижасида 20.723 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 1.361 та жиноятлар фош этилди ва 1.354 та маъмурий ишлар юритилди.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ 202 та жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, ҳисобланган маблағлар ва аниқланган зарар миқдори 525,5 млрд. сўмни, ундирилгани 160,4 млрд. сўмни ташкил қилди.

Шу жумладан, бюджетга 303,3 млрд. сўм қўшимча маблағлар ҳисобланиб, 112,4 млрд. сўмининг ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, хорижий валютанинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида кенг қамровли тезкор тадбирлар ўтказилиб, натижада, жами 1099 та қонунбузилишлар аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан ноқонуний муомалага киритилган 1 млн. 350 минг АҚШ доллари ва 3 млрд. 200 млн. сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Департамент органлари томонидан мазкур йўналишда фаолият давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш