46113

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақани қаердан олиш мумкин?

Ўзбекистон 17 август 14:48 566
Фото: asr.uz

Қонунчиликка мувофиқ бола туғилганда бир марталик нафақа берилади, унинг миқдори ҳозирги кунда 368 600 сўмни ташкил этади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Мазкур нафақа:
ишлаётган ёки ўқиётган аёлларга иш ёки ўқиш жойидан тўланади;
боланинг онаси ишламайдиган ва ўқимайдиган ҳолларда, нафақа боланинг ишлайдиган ёки ўқийдиган отаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга тўланади;
ишламайдиган ва ўқимайдиган ота-оналарга бола туғилганда нафақа ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тўланади.

Изоҳ билдириш