48924

Бир ёшли фарзандини туғилган кунининг эртасида сотишга уринган аёл қўлга олинди

Ўзбекистон 7 ноябрь 10:09 369

Бир ёшли фарзандини туғилган кунининг эртасида сотишга уринган шахсга нисбатан жиноят иши очилди. Бу хақида Uznews хабар бермоқда.

2018 йил 5 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳудудида фуқаро Й.Н. ўзининг 04.11.2017 йилда туғилган фарзандини 1.000 АҚШ доллари эвазига аризачи «А»га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш