47421

Азамат Шуҳратович Фозилов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 12 сентябрь 17:17 1 891

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 287-сонли буйруғига асосан Азамат Шуҳратович Фозилов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги молия органлари ва бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув маркази директори лавозимига тайинланди.

Азамат Фозилов 1980 йилда таваллуд топган. Маълумоти олий. 2001-2004 йил Самарқанд вилояти ҳокимлигининг молия бошқармаси бюджет бўлимида 1-тоифали иқтисодчи, бош иқтисодчи; 2008-2011 йилларда Молия вазирлиги Ғазначилик Амалиёт бошқармасининг Мудофаа идоралари ташкилотларининг юридик ва тўловларни амалга ошириш бўлими бошлиғи; 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Изоҳ билдириш