34123

Қайнотасига ўн мартадан ортиқ пичоқ урган жиноятчига ҳукм ўқилди (видео)

Ўзбекистон 15 март 10:30 732

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги «Сокинсой» ошхонаси олдидан оқувчи йўл юзида Шорасулов Шамсиддин Шорасулович ўз қайнотасига нисбатан даҳшатли қотилликни содир қилган, деб ёзади UzNews.

2017 йилнинг 21 октябрь куни соат тахминан 16:30 да 1990 йили туғилган Шамсиддин Шорасулов ўз рафиқаси билан бўлган оилавий келишмовчиликларнинг аламини қайнотасидан олди.

У 58 ёшли қайнотаси Қ.Р. Зияевни ўзаро гаплашиб олиш учун чақириб, учрашув вақтида унинг танасига рўзғор пичоғи билан ўн мартадан ортиқ зарба берган.

Натижада Қ.Р. Зияев инсон ҳаёти учун хавфли бўлган органларига етказилган кўплаб тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Бу мудҳиш жиноят юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.Ушбу иш юзасидан олиб борилган тергов-сурштирув ишлари натижасида Қурбонов Саъдулла Салимович ҳам жиноят ишига айбланувчи сифатида жалб қилинган. Сабаби — Саъдулла Қурбонов дўсти Шамсиддин Шорасуловнинг жиноятига ёрдам берган ҳолда айрим ашёвий далилларни қасддан йўқ қилишга эришган. Яъни, Шамсиддин Шорасулов дўстига қайнотасини ўлдиргани ва қонга беланган кийимлари ҳамда жиноятнинг асосий қуроли бўлган пичоқни йўқотишни сўраганда, Саъдулла бу ҳақда тегишли ҳуқуқ тартибот идораларига хабар бермаган, бу ҳолатни яширганлиги аниқланган.

Ушбу мудҳиш қотиллик Олмазор тумани Жиноят ишлари судида кўриб чиқилди ва айбдорларга нисбатан ҳукм ўқилди.

Судда иштирок этган Олмазор тумани прокурори ўринбосари Даврон Абдуллаев айбланувчига нисбатан 12 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган бўлса-да, маслаҳатда қолган суд айбланувчига нисбатан 14 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Жиноят ишининг «ўта нозиклиги», бу жиноят ишида оилавий низо, муносабатлар, куёвнинг ўз қайнотасини ўлдирганлиги инобатга олинган ҳолда, ушбу суд жараёнида шахсан Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича судининг раҳбари Бобонов Зафар Қувондиқович раислик қилди.

UzNews Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича суди раиси Зафар Бобоновнинг фикрларини ёзиб олди.

Изоҳ билдириш