44920

Андрей Грозин: Хитойга Сарезнинг сотилиши Ўзбекистонга таъсир қилмайди

Ўзбекистон 19 июль 16:19 947

МДҲ давлатлари Ўрта Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозиннинг маълум қилишича, Тожикистон Сарез кўлини Хитой компаниясига сотиши Ўзбекистондаги сув билан боғлиқ вазиятга таъсир кўрсатмайди, деб ёзади Sputnik.

«Душанбе камида охирги 15 йил давомида бу лойиҳани таклиф қилди… Ҳамма бу жуда қизиқ деб айтишди, лекин лойиҳаларга амалга оширишга ўтишмади», — деди Грозин.

Эксперт сўзларига қараганда, ҳозир Хитойнинг бу лойиҳа билан қизиқиши, биринчи навбатда, Пекин учун ўз имкониятларини намоён қилишга қулай фурсатдир.

«Сарез Ўзбекистон сув балансига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», — дея ўз фикрини билдирди Грозин.

 

Изоҳ билдириш