42334

Аббос Ходжаевга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон 19 июнь 15:57 1 769

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди ўз биносида Аббос Ходжаев ва Махамаджон Қурбановга нисбатан суд терговини олиб борди.

Ва ниҳоят суд ўз ишини тугатди ҳамда судья Мирзиёд Абидов Ўзбекистон Республикаси номидан ҳукм ўқиди. Бу ҳақида Uznews.uz хабар берди.

Ҳукмда Ходжаев Аббосхон Аҳмадович Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари, 25, 273-моддаси 5-қисми билан ОҚЛАНСИН, – деб кўрсатилган.

Шунингдек, Қурбанов Махамаджон Кадиржановичга нисбатан ҳам ҳукмда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан ОҚЛАНСИН, -деб қайд қилинган.

Иш бўйича олинган гиёҳвандлик воситасининг тақдири эса очиқ қолдирилиши ҳукмда ўз аксини топган.

Ушбу иш жараёнида айбланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган “Olmazor advokatlari” адвокатлар ҳайъати адвокатлари Ё. Худоёрова ва Н. Туляганов ҳамда Тошкент шаҳар “Adolat ustivorligi sari” адвокатлар ҳайъати адвокати К. Юсупов, Тошкент шаҳар “Jumanov himoyasi” адвокатлик бюроси адвокати И. Жуманов биз билан суҳбатда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан судларнинг олдига қўйилган вазифа, маълум бир маънода бажарила бошлангани ҳамда судлар адолатли ҳукм чиқара бошлаганини таъкидлаб ўтишди. Аббосхон Ходжаев “иши”ни эса бунга мисол сифатида кўриш мумкинлигини айтишди.

Ушбу суд жараёнида кузатувчи сифатида қатнашган инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғунов ҳамда мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова ҳам суднинг адолатли ҳукм чиқарганини олқишлашди.

 

Изоҳ билдириш