41979

16 йил қамоқда “ўтирган” шахс тоғасига ваҳшийлик қилгани учун яна 5 йилга қамалди

Ўзбекистон 14 июнь 10:37 511

1970 йилда Шофиркон туманида туғилган Нурали Шукуров 2001 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман Судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 4-қисми, 166-моддаси 4-қисми билан Жиноят Кодексининг 59-моддасига асосан 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, 2017 йилнинг август ойида жазони тўлиқ ўтаб чиққанидан сўнг, туғилиб ўсган қишлоғига қайтади.

Умрининг 16 йилини қамоқда ўтказган Нурали Шукуров ўзиги тегишли хулоса чиқариш, “одам бўлиш” ўрнига яна жиноят кўчаси томони такрор оралаб, 2018 йилнинг 19 февраль куни Шофиркон туман “Шибирғон” қишлоғи ҳудудида тоғаси Жаббор Сиддиқов билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида юзага келган келишмовчилик оқибатида Нурали Шукуров тоғаси Жаббор Сиддиқовни аввал орқасидан 2 маротаба болта билан, сўнгра ёнида бўлган ошхона пичоғи билан унинг қорин қисмига уради.

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, Кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида Жаббор Сиддиқовнинг ҳаёти сақлаб қолинади, аммо, Нурали Шукуров шу куннинг ўзида қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилади ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинади.

Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди раиси Ж.Жуманиёзов раислигида ўтказилган суд мажлисида Шукуров Нурали Амруллаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айбли деб топилиб, унга шу моддага асосан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар