42501

ЖЧ-2018. Португалия Роналдунинг голи эвазига Марокашни енгди

Спорт 20 июнь 18:59 198

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

В гуруҳида Португалия ва Марокаш терма жамоалари беллашди. Ўйинда африкаликлар катта устунликка эга бўлишди ва кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Аммо, Португалия дарвозабони ва ҳимояси бехато ҳаракат қилди.

Ўйин тақдирини илк дақиқаларда урилган ягона гол ҳал қилди. Криштиану Роналду бурчакдан оширилган тўпни яқин масофадан боши билан дарвозага йўллаб, терма жамоасига ғалаба келтирди.

ЖЧ-2018, В гуруҳи
Португалия – Марокаш 1:0
20 июнь, Москва, «Лужники» стадиони
Гол: 1:0 – 4 Роналду.
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Моутинью, Вильям Карвалью, Гонсалу Гедеш, Бернарду Силва (Желсон Мартинш, 59), Жоау Мариу (Бруну Фернандеш, 70), Роналду.
Марокаш – Муҳаммадий, да Кошта, Бенатия, Ҳакимий, Дирор, Бельҳанда (Карсела-Гонсалес, 75), Буссуфа, Зиеш, Эл-Аҳмадий, Амрабат, Бутаиб (Эл-Каабий, 69).
Огоҳлантириш: Бенатия (40).

Изоҳ билдириш