35126

(Видео) «Реал» «Ювентус»ни тор-мор келтирди. Роналдудан дахшатли дубль ва голли узатма!

Спорт 4 апрель 10:35 205

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган икки баҳс бўлиб ўтди.

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал босқичи доирасида “Ювентус” дарвозасига гол уришга эришди.

Эътиборлиси, ушбу гол 33 ёшли португалиялик футболчининг ушбу мусобақадаги энг тезкор голи бўлиб тарихга кирди. Аниқроғи, Роналдунинг Жанлуижи Буффон дарвозасини ишғол этиши учун бор йўғи 2 дақиқаю 47 сония вақт кифоя қилди.

 

Маълумот учун, Роналду Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У фаолияти давомида ушбу турнирда 117 бор гол киритишга эришган.

72-дақиқада Марсело-Роналду-Марсело комбинациясини бразилиялик ҳимоячи гол билан якунлади ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди, Роналду эса ўз ҳисобига голли пас ёзиб қўйди.

Шу тариқа, мадридликлар жавоб учрашуви олдидан ўзларига қулай бўлган натижани қўлга киритдилар.


Чорак финал, илк ўйин

Ювентус (Италия) – Реал Мадрид (Испания) 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 3 Роналду, 0:2 – 64 Роналду, 0:3 – 72 Марсело.

Ювентус – Буффон, Бардзальи, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Дуглас Коста (Матюиди, 69), Бентанкур, Хедира (Куадрадо, 75), Асамоа (Манджукич, 69), Дибала, Игуаин.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Ковачич, 82), Каземиро, Иско (Асенсио, 75), Кроос, Бензема (Васкес, 59), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Бентанкур (26), Дибала (45), Рамос (55), Ковачич (88).

Четлатиш:  Дибала (66).

Изоҳ билдириш