38951

Ўзбекистон терма жамоаси – жаҳон чемпиони!

Спорт 16 май 15:22 593

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси пенальтилар сериясида Покистон устидан ғалаба қозониб жаҳон чемпионига айланди.

Асосий ўйин вақтида ҳисоб 1:1 билан якунланди. Ундан кейин белгиланган пенальтилар бўйича 5:6 ҳисобида Ўзбекистон ғалаба қозонди. Сўнгги ҳал қилувчи голни Ўзбекистон жамоаси дарвозабони Сергей Исламов урди.

Ўзбекистон терма жамоаси қуръага кўра Россия ва Покистон терма жамоалари билан бирга «А» гуруҳидан жой олганди. Ўзбекистонликлар Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлишди.

Драматик тарзда кечган чорак финал баҳсида ўзбекистонлик футболчилар Непал термасини 2:1 ҳисобида енгишди.

Ярим финалда Бурунди устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор иштирок этган мусобақада жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Биз ўзбекистонлик футболчи болаларни, ўзбек футболи мухлисларини бу тарихий ғалаба билан табриклаймиз.

Изоҳ билдириш