29417

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди

Спорт 16 январь 16:24 714

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта чорак финалга чиққани ҳақида хабар қилгандик.

Терма жамоамизнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди. «B» гуруҳида якунига етган 3-тур ўйинида Япония КХДР терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 9 очко жамғарган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди.

19 январь куни Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси «А» гуруҳининг 2-ўриндаги жамоаси сифатида Японияга қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг декабрь ойида Тайландда бўлиб ўтган Халқаро мусобақа финалида Равшан Ҳайдаров шогирдлари айнан мана шу Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди. Пенальтилар сериясида эса Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони ишончли ўйин намойиш қилиб, вакилларимиз Халқаро мусобақа ғолибига айланишганди.

Изоҳ билдириш